Бишкекдаги ИЭСда юз берган аварияга қўпорувчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин
Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида авария содир бўлишига қўпорувчилик ҳаракати сабаб бўлган бўлиши мумкин, деб ёзади “РБК” фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеевга таяниб.
“Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Кидиршаевич топшириғи билан эҳтимолий қўпорувчилик версияси кўриб чиқилмоқда, чунки воқеадан аввал, тунги соат 3 да бир неча марта пақиллаш овозлари эшитилган. Шунингдек, техноген сабабни ҳам истисно қилмаяпмиз”, — деди вазир.
Бишкекдаги ИЭСда 2 февралга ўтар кечаси авария юз берди. Қозонлардан бири портлаб кетган ва ёнғин бошланган. Беш нафар ишчи жабрланган, уларнинг икки нафари жонлантириш бўлимида.
Бишкекнинг деярли бутун жанубий қисми — 2493 та кўп қаватли уй иссиқликсиз қолиб кетди, у ерда ҳаво ҳарорати айни пайтда -4 даража.
Энергетика вазирлиги иссиқлик таъминотини икки-уч кунда, ФВВ эса беш-етти кунда қайта тиклашга ваъда берди. ИEС ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Шарҳлар