Бизнес бошламоқчи бўлган аёл 50.000 АҚШ долларига “ухлади”

Foto: kiberxavfsizlik

Тошкент шаҳрида яшовчи аёл Э.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 50.000 АҚШ доллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи аёл Т.М. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Т.М., жабрланувчи Э.Н. билан телеграм мессенжеридаги гуруҳларнинг бирида танишиб, бизнес ҳамкорликни таклиф қилган ва уни ишонтириб, алдов йўли билан 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.