Бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг ташқи рекламаси йўқ қилинишига муносабат билдирди

фото: darakchi.uz

Ўзбекистон Бизнес омбудсманı идораси Тошкент шаҳрида тадбиркорларга тегишли реклама конструкциялари демонтаж қилингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Шу муносабат билан Омбудсман агар ташқи реклама объектлари қонун талабларига жавоб бермаса, улар ноқонуний ҳисобланади ва эгалари ҳисобидан демонтаж қилиниши кераклигини эслатди.

Ташқи реклама объектларини ўрнатиш тартиби “Реклама тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли “Ташқи реклама бозори фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Бундан ташқари, бизнес-омбудсман 11-00 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, ноқонуний демонтаж ҳолатлари ҳақида хабар беришни тавсия қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.