“Бизнинг ички ишларимизга аралашманглар”, — Алишер Қодиров РФ Ташқи ишлар вазирлигига жавоб берди

Фото: Олий Мажлис

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаменти директори Мария Захарова Тошкент мактабларидан бирида русийзабон бола билан юз берган воқеага изоҳ берди. Россия Ўзбекистондан расмий изоҳ сўради.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Алишер Қодиров бўлиб ўтган воқеаларга изоҳ бериб, Россия томонига Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашмаслик ва ўзининг муаммоларини ҳал этишга эътибор қаратишни қатъий тавсия қилди.

У Ўзбекистондаги мактабда Ўзбекистон фуқароси бўлган боланинг ҳуқуқлари поймол этилгани ва “Ўзбекистон халқи номидан қабул қилинган қонунлар асосида чора-тадбирлар кўрилишини” таъкидлади.

“Улар тўлиқ ўз ички ишлари билан шуғулланиб, бизнинг ички ишларимиздан ташвиш чекмасалар, тўғри бўларди”, — дея таъкидлади Алишер Қодиров.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.