Блогер Нигина Мелиқўзиева машинадаги хавфли ҳаракатлари учун жаримага тортилди

Foto: Toshkent shahar IIBB

Ижтимоий тармоқда Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, ҳаракат давомида кескин манёврлар ва авариявий хавфли ҳолат қилиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ.

Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси 2003 йилда туғилган Н.М.га нисбатан  қоидабузарлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128⁵-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди. Ушбу модда БҲМнинг 10 баравари — 3,4 млн сўм миқдорида жаримани кўзда тутади.

“Газета.уз” ёзишича, гап блогер Нигина Мелиқўзиева ҳақида бормоқда. Ижтимоий тармоқларда унинг Lacetti автомашинасида юқори тезликда кетаётиб, йўл тор ва тирбанд бўлишига қарамай бир нечта қатнов чизиқлари бўйлаб хавфли ҳаракатлар (халқ орасида «шашка» деб аталади) амалга оширгани акс этган видеоси тарқалган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.