Блогер Аброр Абдуазимов ҳибсга олинганлиги айтилмоқда
6 феврал куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди қарори билан, таниқли блогер ва диний воиз Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) маъмурий иш доирасида қамоққа олинган.
Хабарга кўра, “Аброр Мухтор Алий маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194- ва 195-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбли деб топилган”.
Бу моддаларда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ва ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш назарда тутилади.
Улашиш:
Шарҳлар