Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди
Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев Навоий вилоятидаги колониядан муддатидан аввал озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Орифхўжаевнинг яқинларидан олинган маълумотларга кўра, иш ҳақининг бир қисми давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан унинг қамоқ жазоси шартли жазога алмаштирилган. У пробация ходимларининг назорати остида бўлади.
Илгари Орифхўжаев Жиноят кодексининг 244−1-моддаси 3-қисмининг 2» банди (оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланган ҳолда жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш қилиш) бўйича 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.. У ўз блогларида давлат хизматчилари, ҳукуматнинг диний соҳадаги сиёсати ва айрим масжид имомларини танқид қилган.
Шарҳлар