Ўзбекистонда блогер Шерали Комилов ҳибсга олинди
Ўзбекистонда Youtube’даги Detektiv.uz каналини юритувчи блогер Шерали Комилов ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Эзгулик” ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
15 июль куни соат 17 лар атрофида Тошкент вилояти Қибрай тумани Дўрмон аҳоли пунктида блогер Шерали Комилов ҳибсга олинди, дейилади хабарда.
У Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бўлими томонидан бир йил аввал эълон қилинган айблов ва кидирув доирасида ҳибсга олинган. Блогернинг аввал Қибрай тумани ИИБга, сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли тергов изоляторига олиб кетилгани айтилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бўлими терговчиси санкцияси билан Шерали Комилов истиқомат қилган хонадонда тинтув ўтказилган. Тинтув давомида Комиловга тегишли ашёлар, техникалар суриштирув органи томонидан олиб кетилди.
Гувоҳларга кўра, блогерни қўлга олиш жараёнида 15 нафарга яқин ИИО ходимлари қатнашган.
Блогер Қашқадарё вилоятига этап қилиниши мумкин, унга нисбатан вилоят ИИБ томонидан фирибгарлик, туҳмат ва ҳақорат сингари айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган. У сўнги бир йил давомида терговдан яшириниб келган.
Тергов органини тергов жараёнида процессуал нормаларга қатъий амал қилишга чақирамиз, дейилади хабарда.
Шерали Комилов 1979 йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Қайнар қишлоғида туғилган. Дастлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналарида, сўнг хусусий тадбирокрлик ва блогерлик фаолияти билан шуғулланган.
Шарҳлар