Блогер Илья Варламовга қарши жиноий иш қўзғатилди
Москва прокуратураси блогер Илья Варламовга нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилди. Бу ҳақда прокуратура хабарида айтилади.
Хабарда айтилишича, Варламов “хорижий агент” фаолияти тартибини бузгани учун бир йил давомида икки марта маъмурий жавобгарликка тортилган. Шу билан бирга, таъкидланишича, Варламов «Россия Федерацияси қонунчилиги талабларини бузган ҳолда» ижтимоий тармоқларда ўзини «хорижий агент» деб эълон қилингани тўғрисидаги белгисиз хабарларни чоп этишда давом этган.
Айни пайтда Илья Варламов Россияда яшамайди.
Аввалроқ у ўзининг Телеграм-каналида Ўзбекистон пойтахтига кўчиб ўтишга тайёрлигини ёзган эди.
Улашиш:
Шарҳлар