Блогер Эмине Караманова 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
«Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2023 йил 12 октябрдаги ҳукмига мувофиқ Лемара Мирзааҳмедова (1976 йилда Тошкент вилоятида туғилгaн, оилали, 2 нафар фарзанди бор, блогер, муқaддaм судлaнмагaн) Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 463-моддаси (айблов ҳукми чиқариш асослари) 3-қисми 2-бандига асосан жавобгарликдан озод қилинди. Шунингдек, Л. Мирзааҳмедова Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган», – дейилади хабарда.
Л. Мирзааҳмедова ва унинг ҳимоячилари томонидан апелляция тартибида берилган шикоятлар кўриб чиқилиб, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 13 декабрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз ва шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Абдурахмон Ташанов эса «47 яшар блогер Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139- (Туҳмат), 140- (Ҳақорат) ва 165- (Товламачилик) моддалари билан айбланган. Тергов органи томонидан блогерга қўйилган ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растарата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш) ва 228- (Ҳужжатларни қалбакилаштириш) айби унинг зиммасидан чиқариб ташланган. Товламачилик эпизоди бўйича жабрланувчи Янгийўл тумани ҳокимлиги мутасаддисидир. Блогер жазо муддатини умумий тартибдаги колонияда ўтайди», – дейилади унинг хабарида.
Шарҳлар