Блогер Мухтор Алий озодликка чиққани хабар берилди
Мухтор Алий сифатида машҳур бўлган блогер Аброр Абдуазимов 15 кунлик ҳибсдан сўнг озодликка чиққани хабар берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди қарори билан, таниқли блогер ва диний воиз Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) маъмурий иш доирасида қамоққа олинган эди.
У ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ва ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш моддалари бўйича айбдор деб топилганди.
Улашиш:
Шарҳлар