Блогер Олимжон Ҳайдаров суд қарорига шикоят келтирмоқчи
Блогер Олимжон Ҳайдаров Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг 8 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳукми устидан апелляция шикояти беради. Бу ҳақда маҳкумнинг укаси Салимжон Ҳайдаров «Газета.uz»га маълум қилган.
1 декабрь куни суд Ҳайдаровни туҳмат, ҳақорат ва товламачиликда айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Салимжон Ҳайдаров акаси айбини бутунлай рад этиб, уни ҳибсга олиш чораларини ноқонуний ва суд қарорини адолатсиз деб билишини айтди.
Улашиш:
Шарҳлар