Қашқадарёда 3 нафар блогер қамоққа олинди

Фото: архив

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосарининг Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган Ш. П. (эркак, 1977 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Инсон ҳуқуқлари” мустақил ташкилоти аъзоси, “Ҳимоячи блогерлар” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланган), Н.К. (аёл, 1980 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланган) ва Д. Х. (аёл, 1984 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Косон туманидаги 12-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, муқаддам судланган)га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди, деб ёзмоқда Қашқадарё вилояти судлари ахборот хизмати.

«Суднинг 2024 йил 28 февралдаги ажрими билан Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, айбланувчи Ш. П., Н. К. ва Д. Х.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.