Bloomberg: Россия ТИВ урушга қарши чиқаётган хориждаги россиялик артистларни таъқиб қилиш ҳақида кўрсатма берди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз дипломатларидан Владимир Путинга қарши чиқаётган ва Украинани қўллаб-қувватлаётган чет элдаги россиялик санъаткорлар ва таниқли шахсларни таъқиб қилишни талаб қилди. Бу ҳақда Bloomberg икки манбага таяниб ёзади.
Ташқи ишлар вазирлиги “урушда бирор тарафни олишдан қочадиган” «дўстона» давлатлардаги артистларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилди.
Нашр мисол тариқасида Таиланддаги концертдан сўнг ҳибсга олинган «Би-2» гуруҳи мусиқачилари билан боғлиқ вазиятни келтиради: гуруҳ “дипломатик қарама-қаршилик марказига тушиб қолди”, чунки Москва артистларнинг Россия депортация қилинишини хоҳлаётганди.
Бундан ташқари, нашр телебошловчи Максим Галкин билан боғлиқ вазиятни эслади, у аввалроқ Россия расмийларининг илтимосига кўра Индонезияга киритилмаганини тасдиқлаган.
Шарҳлар