БМТ бош котиби Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига борди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Меҳмонга Ўзбекистонда маҳалла институти тизими ҳақида батафсил маълумот берилди. Бу ерда яратилган шароитлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, иш билан таъминлаш, ёшларни таълимга йўналтириш, якка тартибдаги тадбиркорлик шохобчалари фаолияти билан танишилди. Антониу Гутерриш маҳалла фаоллари билан ҳам самимий суҳбатлашди.
Улашиш:
Шарҳлар