БМТ: Россия ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик “хавфли кескинлашувга” олиб келади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Шимолий Корея қўшинларининг Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияга юборилгани ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди. «Ушбу можаронинг халқаро миқёсда тус олишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилиш керак», дейилади унинг баёнотида.
Гутерриш, шунингдек, “Украинада БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва Бош Ассамблея резолюцияларига мувофиқ адолатли, доимий ва кенг қамровли тинчликка эришишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни” қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Жанубий Корея маълумотларига кўра, Шимолий Корея аллақачон Россия Федерациясига камида 11 минг аскарини жойлаштирган. НАТО Бош котиби Марк Руттенинг айтишича, бу Ҳинд-Тинч океани минтақасида ҳам, Евро-Атлантика ҳудудида ҳам хавфсизликка таҳдидларни келтириб чиқаради.
Шарҳлар