БМТ: Ўзбекистон жануби қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз ҳолатга келади
БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ўн йил ичида Қозоғистон ва Ўзбекистон жануби қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз ҳолга келишидан огоҳлантирди.
Барқарор энергетика комиссияси раисининг ўринбосари Чўқон Лаумулин минтақада ўртача йиллик ҳаво ҳарорати +43° гача кўтарилиши, асосий масала иқлим ўзгариши бўлишини айтди.
Унга кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг жануби қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш учун имконсиз бўлган ҳудудларга айланади, бу эса оммавий миграция ва можароларга олиб келади. Лаумулиннинг таъкидлашича, ўн йилдан кейин иқлим ўзгариши муҳокама қилинадиган энг муҳим мавзуга айланади.
Улашиш:
Шарҳлар