БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиши масалалари бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид билан музокаралар ўтказди, бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар беради.
Аҳмад Шаҳид сентябрь ойининг бошида Нью-Йорк шаҳар университети (CUNY-RBI) ҳузуридаги Ральф Банч номидаги Халқаро тадқиқотлар институти ва Эссекс университетининг Ҳуқуқ мактаби (Essex-HRC) кўмагида техник кўмак дастурини ишга тушириш учун Ўзбекистонга келишга тайёр эканини билдирди.
Дастурда профилли давлат тузилмалари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотларнинг вакиллари учун семинарлар ва тренинглар туркумини ўтказиш кўзда тутилган. Шунингдек дастур доирасида БМТ доирасида қўлланадиган инсон ҳуқуқлари индикаторларига асосланган миллий мониторинг ва баҳолаш тизимини ишлаб чиқишга консультатив ёрдам кўрсатилади.
Шарҳлар