Боғлар ва токзорлар инвентаризацияси йилда камида бир марта ўтказилади
Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда қайд этилишича, боғдорчиликда 16 минг гектар боғ ва 10 минг гектар токзорнинг ҳосилдорлиги паст. Бу уларда гектаридан камида 3-5 минг доллардан, йилига ўртача 100 миллион доллар даромад йўқотилаяпти, дегани.
Шу боис энди ҳар бир туманда ҳоким бошчилигида қишлоқ хўжалиги, солиқ ва статистика ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, боғ ва токзорлар йилига камида бир марта хатловдан ўтказилади.
Улар самарасиз деб топилса, ер солиғидан берилган имтиёз бекор қилинади ва солиқ тўлиқ ундириб олинади.
Келгуси йилдан бошлаб, боғ ва токзорларга ҳосилдорлиги ва тушумига қараб, табақалашган ер солиғи ставкалари жорий қилинади.
Шарҳлар