Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисми вақтинчалик ёпилади
Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади, деб хабар бермоқда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ.
Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу сабабли, жорий йилнинг 18 сентябрь кунидан 5 октябрь кунига қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланишини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.
Улашиш:
Шарҳлар