Божхонада кучли таъсир қилувчи дори воситалари қўлга олинди
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ДЧХ Чегара қўшинлари тезкор тузилмалари ва ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг навбатдаги ноқонуний айланувига чек қўйишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси матбуот хизмати ёзмоқда.
«Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс тўтатилиб кўздан кечирилганида, унинг ҳамёнида 1 та конвалютада жами 14 дона “Регапен 300 мг” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахс истиқомат қилаётган хонадон ҳам холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, бу ерда ҳам 310 дона “Регапен 300 мг” ва 13 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Шарҳлар