Бойсун газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Фото: Eriell

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида 17 сентябрь куни содир бўлган янги авария оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб ёзади Газете.uz нашри.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар конда ишлаётган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахси аниқланган.

18 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бош прокуратура вакиллари авария натижасида икки киши ҳалок бўлгани ростми, деган саволга ижобий жавоб берди.

“Бу ўта хавфли вазият эди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Жароҳат олганлар ҳам бор. Ҳозирда юзага келган ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда. Натижаларга кўра маълумот берилади”, — деди Бош прокуратура раҳбари Ўктам Отаев.

Шерзод Асадовнинг сўзларига кўра, воқеа юзасидан президент Шавкат Мирзиёевга дарҳол хабар берилган. У реал вақт режимида тегишли топшириқларни бериб, вазият ҳақида маълумот олмоқда.

Воқеа жойига мутасадди вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Ҳодиса оқибатларини бартараф этишда маҳаллий тузилмаларга ёрдам бериш учун хорижлик мутахассислар жалб қилинган.

Воқеа тафсилотлари ва бошқа маълумотлар кечқурун Бойсун туманида бўлиб турган фавқулодда вазиятлар ва энергетика вазирлари томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.