117 миллион сўмлик божхона тўловидан қочмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида четдан юк автотранспорт воситасида келтирилган резина шланглар аввалига Хавфни бошқариш тизимига мувофиқ соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилиши лозим.
Аммо, шундай товарлардан бирининг ташқи кўриниши постнинг “Янгиобод” божхона пункти ходимларида шубҳа уйғотган. Юкларга тегишли декларация қизил йўлакка йўналтирилиб, белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, декларацияда кондиционер учун жиҳозлар сифатида таснифланган товарлар товарлар аслида фан койл – иситиш ва совитиш тизимлари учун мўлжалланган қувурлар эканлиги маълум бўлган.
Фуқаро қиймати 1 млрд 100 млн сўмни ташкил қилувчи мазкур товарнинг кодини декларацияда нотўғри кўрсатиш орқали юк эгалари салкам 117 млн сўмлик божхона тўловларини “тежамоқчи” бўлишган.
Ҳолат юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шарҳлар