Хавфли юклар манзили божхона чегарасигача бўлди

Хориждан “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости орқали транзит ўтиш учун Ўзбекистон ҳудудига кириб келган темир йўл таркиби белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.

«Божхона кўриги натижасида, темир йўл таркибининг  вагонларнинг бирида йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳамда рухсатномаси бўлмаган 60 дона жами 30 литр “Метанол” номли суюқлик борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Аниқланган  “Метанол” номли суюқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги  62-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатномалар билан транзит қилинадиган хавфли юклар рўйхатига киради.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.