Ўзбекистонда таниқли брендлар билан ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган корхоналар экосертификация харажатлари қоплаб берилади
Президент фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Бу борада Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ушбу фаолият турлари билан шуғилланувчилар учун тавсиялар билан видео тақдим қилди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2024 йил охиригача янги иш ўринларини яратиш орқали 5 миллион фуқарони қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали 2 миллион фуқарони тадбиркорликка жалб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
✅ 2024 йил 1 июлдан уч йил давомида нуфузли халқаро брендлар остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун зарур бўлган барча хомашёлар маҳаллийлаштириш даражасини камида 60 фоизга етказиш шарти билан божхона божидан озод этилди.
✅ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб чегара божхона постларида мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини расмийлаштириш бўйича карантин, санитария-эпидемиология осойишталик ва ветеринария соҳаларидаги назорат функциялари божхона хизмати органларига ўтказилади.
✅ Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, экспорт ҳажмини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 октябрдаги “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5262-сон қарорида назарда тутилган маҳсулотларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2027 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Шарҳлар