Бўкада йўл қурилиши учун ажратилган пуллар талон-тарож қилинган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан “Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “C.S.” МЧЖ раҳбари Б.А. ва бошқалар буюртмачи билан тузилган шартномага асосан 3 та МФЙ ҳудудидаги кўчаларини жорий таъмирлашда шартнома қийматининг 30 фоизи миқдорида МЧЖга ўтказиб берилган.
“Бироқ, ушбу шахслар балансдаги 373,5 млн сўмга қурилиш ишларини бошламасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган”, – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар