Боксчилар Баходир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин “Подполковник” ҳарбий унвонлари топширилди
Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев иштирокида “Париж-2024” Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ тизим ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари капитан Баходир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўсматовларга муддатидан олдин “Подполковник” ҳарбий унвонлари топширилди, деб ёзмоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.
Маросимда, Миллий гвардия қўмондонлиги, соҳага оид мутасадди раҳбарлар, Қўл жанги ва Камондан отиш федерациялари раҳбарлари, Чавандозлар махорат мактаби директорлари, спортчилар, уларнинг ота-оналари, мураббийлар, шунингдек 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.
Мазкур тантанали тадбирни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев кириш сўз билан очиб, унда спорт халқларни бирлаштирувчи, дўстликни мустаҳкамловчи, ҳар қандай мамлакатни дунёга тез танитувчи соҳалардан бири эканлигини ва спортда эришилган ютуқлар Давлатда бўлаётган улкан ислоҳотларнинг кўзгуси ҳисобланишига алоҳида урғу берди.
Хусусан, мамлакат Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг дунё ҳамжамиятида «Янги Ўзбекистонни мавқеини мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган оқилона сиёсатларининг асосий йўналишларидан бири ҳам спортни ривожлантириш, аҳолини спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратишга қаратилганлиги» таъкидланди.
Шарҳлар