Яна битта болалар сиропи дорихоналардан қайтариб олиниши топширилди

Фото: OXYmed

Ижтимоий тармоқларда «Rinotin kids» сиропи сифати ҳақида танқидий постлар эълон қилинди. Санэпидқўмита мутахассислари томонидан ушбу ҳолат юзасидан қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилиб, аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида сироп маҳсулотларига берилган рухсатномалар бекор қилинди.

Шу билан биргаликда “CYNERGY PHARMCO” МЧЖга республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардаги “Rad Gida Laboratuvarive Ilac Sanayi Ticaret Limited” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Rinotin kids” сироп маҳсулотларини қайтариб олиш топшириғи берилиб, ижроси назорат остига олинган.

Бугунги кун ҳолатига корхона томонидан 28 та дорихоналардан маҳсулотлар қайтариб олинди. Мазкур ҳолат юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда, дейилади Санэпидқўмита хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.