Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлиги оширилади

Фото: Resolution

“Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-201-сон, 02.12.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби;

Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиблари.

Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш уларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг жойлардаги бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи вазифасини бажаради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.