Болалар никоҳида энг паст кўрсаткич Евросиёнинг 7 та давлати ичида Ўзбекистонга тегишли

Foto: OCHIQ MANBA

Евросиёнинг 7 та давлати: Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондаги болалар никоҳи, эрта никоҳ ва мажбурий никоҳ муаммоси ҳар томонлама таҳлил қилиниб, Ўзбекистон энг кичик кўрсаткичига эгалиги такидланмоқда. Бу ҳақида «Эқуалитй Ноw» халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши курашиш учун асосий сабаблар, оқибатлар, ҳуқуқий ва сиёсий асослар ва эҳтимолий аралашувни таҳлил қилиб, тадқиқотлар натижасига таяниб хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, Грузия ва Қирғизистон Евросиёда болалар никоҳининг энг катта кўрсаткичига, Ўзбекистон эса энг кичик кўрсаткичига эга (3,4%).

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2019-йилдан бошлаб, эркаклар ва аёллар учун ягона никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланган.

Бундай қатъий чегара ўзининг самарасини берди ва кўплаб эрта никоҳ ҳолатларига қонунан чек қўйди.

Умумий ҳолатни таққослаш учун таъкидлаш жоизки, 2018-йилда Республика бўйлаб 5123 та эрта никоҳ ҳолати қайд этилган бўлса, 2023-йилга келиб, эрта никоҳлар сони фақат 42 танигина ташкил этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.