Болалар омбудсмани қаровчиси калтаклаб келган қиз билан боғлиқ вазиятни назоратга олди
Самарқанд вилоятида ота-онаси хорижда бўлган 13 ёшли қиз қаровчиси томонидан калтакланган.
Қиз Пайариқ туманидаги 78-мактабнинг 7-синфида ўқийди. Ота-она болани хорижга кетаётиб, 150 доллар эвазига бошқа оила қарамоғига топширган.
Болалар омбудсмани самарқандлик қизнинг қаровчиси томонидан калтакланишига изоҳ берди.
Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил вазиятни шахсан таҳлил қилди. Маълум бўлишича, жабрланувчининг синфдошлари ўқитувчига қизнинг қўлларидаги кўкаришлар ҳақида гапирган, бироқ ўқитувчи бола билан бундай муомала ҳақида хабар бермаган ва ҳеч қандай чора кўрмаган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вазиятни ўрганмоқда. Батафсил маълумот кейинроқ тақдим этилади.
Улашиш:
Шарҳлар