Болаларнинг заҳарланишига алоқаси бўлган SAMO фармкомпаниясининг лицензияси тўхтатилди
Ўтган йилнинг сентябрь ойида Наманган ва бошқа вилоятларда мактаб ўқувчилари SAMO компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Антиструмин” препаратини қабул қилиб, заҳарлангани ҳақида ёзган эдик.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази текширувдан сўнг “Samo” МЧЖ лицензиясининг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб қўйганини маълум қилди, унда жиддий қонунбузарликлар аниқланган. 2023 йил декабрь ойида Марказ “Samo” МЧЖ лицензиясини бекор қилиш тўғрисида судга даъво киритган.
Бироқ 2024 йил 19 январда Наманган шаҳрида болаларнинг заҳарланишига доир жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги муносабати билан даъво аризасини кўриб чиқиш судланувчининг аризасига кўра тўхтатилган.
Зангиота туманлараро хўжалик суди томонидан аҳоли ҳаёти ва соғлиғига таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида юқоридаги ҳолат бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар “Samo” МЧЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги Марказнинг илтимосномаси қаноатлантирилди.
“Корхонага 2020 йил 30 мартда дори воситалари ишлаб чиқариш учун берилган 15571-сонли лицензиянинг амал қилиши вақтинча тўхтатилди”, — дейилади Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг хабарида.
Шарҳлар