Болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволаётган аёл ҳаракатлари прокуратура назоратига олинган

Фото: Видеодан фототасвир

Ижтимоий тармоқларда бир аёл дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда, деб ёзмоқда матбуот хизмати.

«Аниқланишича, ушбу видео тасвирдаги ҳолат якка тартибдаги тадбиркор, педагог бўлиб фаолият юритувчи Ж.Д. томонидан 2023-йилнинг декабрь ойида Жиззах шаҳрида ўтказилган семинар давомида олинган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Текширув ҳаракатлари Юнусобод тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан қўшимча маълумот берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.