«Боқий Бухоро» лойиҳаси Жаҳон маданий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция асосида амалга оширилмоқда
2024 йил 14 март куни телеграм-каналлардан бирида “Ўзбекистон – қарама-қаршиликлар мамлакати” сарлавҳаси остида хабар пайдо бўлди. Унда келтирилган маълумотлар жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабабчи бўлди. Маданий мерос агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси вазиятни синчиклаб ўрганди.
“Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилган “Боқий Бухоро” этнографик боғи лойиҳаси 1972 йилда Парижда имзоланган Жаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция ва ЮНEСКО томонидан тасдиқланган кўрсатмалар асосида ва Жаҳон мероси маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилмоқда”, — дейилади хабарда.
Айни пайтда малакали мутахассислар томонидан лойиҳанинг маданий меросга таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботлар тайёрланмоқда.
Маданий мерос агентлигининг жорий йилги мақсадли дастурига мувофиқ, Бухоро вилоятидаги 57 та маданий мерос объектини реставрация қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш учун 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Айни пайтда “Арк” қалъаси, Садриддин Айний номидаги театр, Хўжа Калон масжиди, Масжиди Калон, Абдулазизхон, Абдуллахон мадрасалари ва Тошсарой каби 35 объектда консервация ишлари бошлаб юборилган.
Alerte Héritage халқаро ташкилоти бинолар бузилиши юзасидан Ўзбекистон раҳбарияти ва ЮНEСКОга мурожаат қилган.
Шарҳлар