Тошкентдаги Бўрижар каналида уч киши чўкиб кетди
10 апрель куни Бўрижар каналининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи қисмида уч киши чўкиб кетди, “Овоза” ахборот дастурида хабар берилди.
Аввалига, беш ёшли бола канал бўйида ўйнаб юриб, эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетган. Онаси уни қутқаришга уриниб, сувга сакраган, аммо оқим кучли бўлгани туфайли, буни амалга оширолмаган. Воқеага гувоҳ бўлган бир эркак уларга ёрдам бериш учун ўзини сувга отган, бироқ у ҳам чўкиб кетган.
Она ва боланинг жасадлари топилган. Эркак кишининг танасини қидириш ишлари олиб борилмоқда, у аёл ва болага қариндош бўлмагани айтилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар