Бош прокуратура “Яшил макон” дастури бўйича қўшиб ёзиш ҳолатларини ўрганмоқда
Ўзбекистон Бош прокуратураси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов аввалроқ эълон қилган “Яшил макон” дастури доирасида қўшиб ёзишлар ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича иш бошланганини маълум қилди.
Илгари 2 миллион туп дарахт қўшиб ёзилгани, 1 миллион 800 минг туп дарахтга масъул шахслар бириктирилмагани, суғориш имконияти бўлмаган жойларга эса 7 миллион 300 минг туп дарахт экилгани аниқланганди.
Маърузада кўрсатилган камчиликлар Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинди, дейилади назорат органи хабарида.
“Ҳозирда Бош прокуратура ва Экология вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўришни бошлади”, — дейилади хабарда.
Шарҳлар