Бош прокуратура Қибрайдаги жиноят иши юзасидан тергов олиб бормоқда

Бош прокуратура томонидан Қибрайдаги қотилликка суиқасд ҳолати билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати ёзмоқда.

“Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди“, – дейилади хабарда.

Аввалроқ, 26 октябрь куни Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашинага қарата 2 нафар номаълум шахс ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суииқасд қилиб, номаълум томонга яширинганлиги ҳақида ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.