Бош прокуратура россиялик журналист Инесса Папернаянинг ўлими ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатди

Ўзбекистон Бош прокуратураси россиялик журналист Инесса Паперная ва яна иккита шахснинг ўлими ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.

«Ҳалок бўлганлар ўлимининг аниқ сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди «, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Паперная Ўзбекистонда меҳнат таътилида бўлган. У ўзининг ҳамроҳи билан “Караман Палас” меҳмонхонасида яшаган. 20 октябрь куни унга посилка олиб келишган, бироқ хона эшигини ҳеч ким очмаган. Бироз вақтдан кейин меҳмонхона ходимлари эшикни очишган ва иккаласининг жасадини топган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёшларнинг ўлимига номаълум газ сабабчи бўлган.

Ҳодисадан сўнг меҳмонхона муҳрлаб ёпилган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини бошлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.