Бош вазир Абдулла Арипов Шахмат федерациясининг янги раиси этиб сайланди

Ўзбекистон шахмат федерациясини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган анжуманда Бош вазир Абдулла Арипов ташкилотнинг янги раиси этиб сайланди.

Бунгача раис лавозимини Алишер Саъдуллаев эгаллаб келган, энди у раиснинг биринчи ўринбосари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Комил Алламжонов Президент Администрацияси ахборот сиёсати бўлими мудири лавозимидан озод этилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.