Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари томонида «Қамбарота ГЭС-1” инвестиция лойиҳаси бўйича тақдимот ўтказилди

Фото: Бош вазир матбуот хизмати

2 май куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари томонидан хорижий инвесторлар учун “Қамбарота ГЭС-1” инвестиция лойиҳаси бўйича тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Хитой, Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ, Саудия Арабистони, Туркия, БАА, Қатар, Ҳиндистон, Уммон, Жанубий Корея, Кувайт давлатларидан ҳукуматлар вакиллари ва команиялар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ҳамда молия муассасаларидан делегациялар иштирок этган.

Кейинги йилларда  Президент Шавкат Мирзиёев томонидан узоқни кўзлаб олиб борилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсат туфайли қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқалари ҳар томонлама стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик даражасига кўтарилгани алоҳида қайд этилган.

Тақдимотда Қирғизистон ва Қозоғистон билан биргаликда “Қамбарота-1” гидроэлектр станцияси лойиҳасини амалга ошириш режаси ҳақида батафсил маълумот берилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.