Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари телефонда суҳбат қилишди

10 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Михаил Мишустинни Россия ҳукумати раиси этиб қайта тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.

«Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан ҳукуматларимиз олдига Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилди», – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири россиялик ҳамкасбига Россия ҳукумати раиси лавозимига қайта тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.