Бош вазирнинг матбуот котиби РФнинг Ўзбекистонда мактаблар қуриш таклифи ҳақида
Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг Ўзбекистонда мактаблар қуриш таклифи нотўғри талқин қилинди, дейди Ўзбекистон бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ўзининг телеграм-каналида.
18 сентябрь куни икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг тўртинчи йиғилишида Мишустин, агар Ўзбекистон томони манфаатдор бўлса, Россия томони Ўзбекистонда Россия дастурлари бўйича рус тилида ўқитиладиган бир нечта мактаблар қуришга тайёрлигини айтди. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бунга жавобан: “Таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларни қуриш бўйича таклифларни катта миннатдорчилик билан қабул қиламиз”, деди.
Давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга кўра, жаҳон тажрибасида бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий объектларни қуриш анъанаси мавжуд. Бу ўзаро ижтимоий ёрдам сифатида таснифланади.
“Таъкидлаш жоизки, хорижий давлатлар томонидан қурилган мактабларнинг таълим дастурлари дастлаб мутахассислар томонидан миллий урф-одатларимиз, қадрият ва анъаналаримиз, тарихимиз, амалдаги қонунчилигимиз, амалдаги таълим стандартларини ҳисобга олган ҳолда пухта ўрганилади”, – дейди хабарда Бекзод Хидоятов.
Агар қурилиши таклиф этилаётган мактаб ва унинг мактаби юқоридаги талабларга жавоб берса, ушбу таълим муассасасининг фаолияти учун белгиланган тартибда қўшимча маблағ ажратилади.
Шу жиҳатларни инобатга олиб, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз, дейилади хабарда.
Шарҳлар