Хонанда Ботир Қодиров Зоҳиршоҳ Жўраевни судга берди
Ботир Қодиров оталикни белгилаш бўйича Зоҳиршоҳ Жўраевни судга берди.
Биринчи инстанция суди бугун, соат 14:30 да фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда Олий суднинг интерактив хизматлар порталидаги суд мажлислари жадвалида эълон қилинди.
Ўзбекистон Халқ артисти Шерали Жўраев вафот этишидан бироз олдин Ботир Қодиров ДНК текшируви ўтказиш учун судга ариза берганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам тарқалган эди.
Улашиш:
Шарҳлар