Божхонадан 40 миллион сўмлик рацияларни олиб ўтишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди
Ўзбекистонга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи томонидан божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 40 млн сўмлик 30 дона рациялар борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида” 801-сонли қарорига мувофиқ, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), юртимиз ҳудудига олиб кириш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади.
Шарҳлар