Божхона қўмитаси ҳодими қўлга олингани расман тасдиқланди

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Айни пайтда АОКАда «Божхона қўмитаси томонидан тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш ҳолати ва йил давомида эришилган натижалар»га бағишланган матбуот анжумани бўлмоқда. Унда Anhor.uz журналисти иштирок этяпти. Унинг берган маълумотларига кўра:

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

«Ходим мамлакатда фаолият олиб борувчи Соҳиб исмли ҳодимимиз Суғурта компанияларидан бири билан жиноий тил биликтирган ва компания манфаатларини суистеъмол қилган ҳолда 145 млрд сўм маблағни ўзлаштиришга бўлган ҳаракатда унинг аралашуви аниқланган. Ушбу ҳодимимизни 2 ойдан ортиқ вақт давомида кузатдик. Уни қўлга олишга мен ўзим топшириқ берганман», – деди АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илхом Мухторов.

Шунингдек, Божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида, сўнгги бир йил давомида 30 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги ва Божхона қўмитаси коррупция ва жиноятчиликга муросасиз эканлиги айтиб ўтилди.

Кеча «Божхона қўмитаси ҳодимларидан бири қўлга олинган бўлиши мумкин» мавзусида мақолани эълон қилган эдик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.