Божхона қўмитаси ҳодимларидан бири қўлга олинган бўлиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда Божхона қўмитаси божхона тўловлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, божхона тўловлари бўлими бошлиғи Соҳиб Р.Н. ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Унда айтилишича, «Соҳиб Р.Н пул эвазига айрим тадбиркорларга суғурта кафолатлари асосида божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат беришга шароит яратиб бергани учун унга нисбатан фирибгарлик, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган» бўлиши мумкин.
Anhor.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Божхона қўмитасидаги ишончли манбааларга мурожаат қилди. Уларнинг маълумот беришича «ҳолатга аниқлик киритиш ишлари кетмоқда».
Расмий ва тасдиқланган маълумотларни кутиб қоламиз.
Шарҳлар