«Божхона ҳудудида қайта ишлаш» – божхона режими қандай ишламоқда

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати

Бугун, Зангиота туманида жойлашган қорхоналардан бирида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси Anhor.uzга маълум қилди.

“Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимининг афзалликлари ва қулайликлар мавзусига бағишланган учрашувда, Божхона қўмитасининг Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида ишчи гуруҳ ҳамда Савдо-саноат палатаси ва Солиқ бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этишди.

Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати

«Учрашувнинг асосий мақсади «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига расмийлаштириш тартиби бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги 115-сон Фармони билан хориждан импорт қилинадиган хомашё ва материалларни қайта ишлаш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари ушбу божхона режимидан фойдаланилганда, божхона тўловлари ундирилмаслиги ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаслиги каби афзалликлари билан кенг имкониятлар билан таништириш», – дейди Наргиза Зухурова, Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Учрашувда иштирокчиларга, мамлакатимиз қайта ишлаш корхоналарини хом ашё билан мунтазам таъминлаш, ишланган маҳсулотларини экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун қабул қилинган Фармон билан берилаётган имтиёзлар тушунтирилди.

«Рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида Тошкент вилояти ҳудудидаги 46 та тадбиркорлик субъектлари томонидан хориждан олиб келинган 326,1 минг тонна, қиймати қарийб 98,7 млн. АҚШ долларга тенг бўлган хом ашёлар “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштирилган. Қайта ишлангандан сўнг хорижга юборилган тайёр маҳсулотлар қиймати салкам 156 млн. АҚШ долларини ташкил этган», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.