Божхоначилар “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддасини аниқлашди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳамда ДХХ тезкор ходимлари ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти, Тошкент туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Божхона бошқармаси матубот хизмати хабар беряпти.
«Тезкор тадбир натижасида “Ғишткўприк” чегара божхона пости яқинидаги “GML PLAZA” меҳмонхонасига қарашли автотураргоҳда “Тrаскеr-2” русумли бўлган автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда мазкур автотранспорт воситасининг олд йўловчи ўриндиғи остидан жами 2 дона «TASSAY» ёзувли баклажкаларда ўзига хос ҳидли рангсиз номаълум суюқлик борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.
Ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, 2500 мл. бўлган рангсиз суюқлик таркибида “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилган.
Шарҳлар