Божхонада ушлаб қолинган тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ташкил қилинган тадбирда вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Санитария эпидемиологик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, Мажбурий ижро бўлими вакиллари ҳам иштирок этди.
Унда жорий йилнинг январ-июн ойларида божхоначилар томонидан ушлаб қолинган, республика ҳудудига олиб кириши режалаштирилган қиймати 275 миллион сўмлик 8369 қути турли номдаги тамаки маҳсулотлари, 46 миллион сўмлик истеъмолга яроқсиз дорилар ва 20 миллион сўмлик карантин рухсатномасига эга бўлмаган ўсимлик уруғлари белгиланган тартибда Термиз тумани «Катта қум» массивида яроқсиз ҳолатга келтирилиб, йўқ қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги 200-сон қарорига мувофиқ тамаки маҳсулотлари мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши белгиланган.
Шарҳлар