Божхонадан жанговар қурол олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди
“Довут-ота” чегара божхона пости орқали Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган “курерлик жўнатмалари” божхона кўригидан ўтказилганида, пост ходимлари томонидан хизмат ити ва рентген аппарати ёрдамида Россия фуқароси томонидан 1 дона 4.5 мм. пневматик тўппонча, 2 дона газ балони, 1 дона тозалаш учун мўлжалланган анжом, 2 дона ўқдон ва 700 дона пневматик қурол учун ўқлар ҳеч қандай хужжатларсиз олиб келинаётганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса, Қозоғистон Республикасидан кириб келган фуқаронинг қўл юкларида 1 дона газ балонли тўппонча, 11 дона газ балон, 1 дона ўқдон, 1 дона пневматик тўппонча учун ғилоф ва 2000 дона пневматик тўппонча учун темир шарикли ўқларни Россия Федерациясидан олиб келаётганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, ўз транспорт воситасида Ўзбекистон Республикасига кириб келган фуқаро автотранспорт воситасининг олди томонидаги ўриндиқлар орасига вазни салкам 3 кг. бўлган ов милтиғи ўқининг капсюлаларини хуфиёна тарзда яшириб олиб ўтишга уриниш ҳолатлари фош этилди.
Шарҳлар